Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистонда ярим йилда қарийб 10 минг эгизак туғилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Эгизаклар туғилиши бўйича етакчи ҳудудлар Самарқанд вилояти — 1 197 ҳолат, Фарғона вилояти — 1 172 ҳолат ва Қашқадарё вилояти — 1 054 ҳолат билан қайд этилди.
Бошқа ҳудудлар орасида ҳам юқори кўрсаткичлар Андижон вилоятида — 883 ва Сурхондарё вилоятида — 856 ҳолат кузатилди.
Тошкент шаҳрида олти ойда 730 нафар, Тошкент вилоятида эса 686 нафар эгизак дунёга келди.
Наманган вилоятида 778 ҳолат, Бухоро вилоятида 486 ҳолат, Хоразм вилоятида 544 ҳолат, Жиззах вилоятида 410 ҳолат, Сирдарё вилоятида 258 ҳолат ҳамда Навоий вилоятида 233 ҳолат қайд этилган.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳисобот даврида 451 нафар эгизак туғилгани рўйхатга олинди.