Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокида 16,6 мингдан ортиқ корхона фаолият кўрсатмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 август ҳолатига республикамизда чет эл инвестицияси иштирокида 16 609 та корхоналар фаолият юритмоқда.
Шундан 4 094 таси қўшма ва 12 515 таси хорижий корхоналардир.
Улар тармоқлар кесимида таҳлил қилинганда, энг юқори улуши 35,9 % - савдо соҳасига тўғри келган.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича корхоналар қуйидагича тақсимланган: савдо соҳасида — 5 960 та, саноат соҳасида — 3 449 та, қурилиш соҳасида — 1 248 та, ахборот ва алоқа соҳасида — 1 220 та, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида — 704 та, ташиш ва сақлаш соҳасида — 551 та, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида — 404 та, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида — 197 та. Қолган тармоқларга 2 876 та корхона тўғри келади.