Валюта курслари 18/07/2025
$1 – 12658.19
UZS – -0.79%
€1 – 14672.11
UZS – -1.0%
₽1 – 161.44
UZS – -1.16%
Қидириш
Иқтисод 19/07/2025 Ўзбекистонда хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар сони 16 мингдан ошди

Ўзбекистонда хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар сони 16 мингдан ошди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 июль ҳолатига кўра Ўзбекистонда хорижий инвестиция иштирокидаги 16 685 та корхона рўйхатдан ўтган.

Улардан 4 124 таси қўшма корхона, 12 561 таси эса тўлиқ хорижий капитал иштирокида фаолият юритмоқда.

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан бундай корхоналар сони 20,2 фоизга ошган. Бу эса хорижий инвесторларнинг Ўзбекистон бозорига бўлган барқарор қизиқишини кўрсатади.

Энг кўп хорижий капиталга эга корхоналар Хитой (4 192 та) улушига тўғри келмоқда. Ундан кейинги ўринларда Россия (3 098 та), Туркия (2 007 та), Қозоғистон (1 157 та), Жанубий Корея (687 та), Афғонистон (680 та), Бирлашган Араб Амирликлари (374 та), Ҳиндистон (333 та) ва АҚШ (321 та) жойлашган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг