Валюта курслари 07/10/2025
$1 – 12022.90
UZS – -0.31%
€1 – 14025.92
UZS – -0.92%
₽1 – 144.75
UZS – -1.51%
Қидириш
Ўзбекистонда халқаро ҳамкорлар кўмагида боғдорчилик билан шуғулланувчи фермерларни суғурта қилиш бўйича миллий лойиҳа ишга туширилди

Ўзбекистонда халқаро ҳамкорлар кўмагида боғдорчилик билан шуғулланувчи фермерларни суғурта қилиш бўйича миллий лойиҳа ишга туширилди

Ўзбекистонда халқаро ҳамкорлар кўмагида боғдорчилик билан шуғулланувчи фермерларни суғурта қилиш бўйича миллий лойиҳа ишга туширилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги масъуллари халқаро Суғурта ривожлантириш форуми (IDF) аъзолари — Swiss Re ва Europe RE вакиллари билан учрашув ўтказди. Унда “Ўзбекистонда боғдорчилик фермерлари учун қишлоқ хўжалиги суғуртаси” лойиҳасининг амалга оширилиш жараёнлари ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Мазкур ташаббус InsuResilience Solutions Fund, Swiss Re, Europa Re ҳамда БМТ Тараққиёт Дастури кўмагида амалга оширилмоқда. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги эса лойиҳанинг асосий ҳамкори ҳисобланади.

Мулоқот аввалида хорижий ҳамкорлар лойиҳа доирасида бажарилган ишлар ҳақида маълумот беришди. Шундан сўнг вазирлик масъуллари мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги суғуртасини ривожлантириш ва электрон платформалар орқали хавф-хатарларни бошқариш масалаларига эътибор қаратдилар. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ахборот технологияларига асосланган суғурта механизмлари фермерлар учун ишончли таянч бўлиши мумкин.

Миссиянинг асосий мақсади — Қишлоқ хўжалиги суғурта жамғармасини ишга тушириш, янги суғурта маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва тизимнинг барқарор фаолият юритиши учун ҳуқуқий асосларни шакллантиришдан иборат. Шу билан бирга, тарифлаш, андеррайтинг, маълумотлар интеграцияси ҳамда мутахассислар тайёрлаш йўналишлари ҳам муҳим ўрин тутади.

Фермерлар учун хавф-хатарларни камайтириш, табиий офатлар ёки ҳосил йўқотилиши ҳолатларида молиявий қўллаб-қувватлаш — ушбу лойиҳанинг бош мақсади саналади. Мазкур тизимнинг жорий этилиши мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги суғуртасининг янги босқичини бошлаб беради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг