Валюта курслари 18/08/2025
$1 – 12547.38
UZS – -0.27%
€1 – 14665.38
UZS – -0.22%
₽1 – 157.02
UZS – -0.46%
Қидириш
Ўзбекистон 15/08/2025 Ўзбекистонда устувор қайта ишланадиган 15 турдаги чиқиндилар аниқланди

Ўзбекистонда устувор қайта ишланадиган 15 турдаги чиқиндилар аниқланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида Президент ҳузурида ўтган йиғилишда алоҳида эътибор талаб қиладиган 15 та асосий турдаги чиқиндилар аниқланганини маълум қилди.

Улар орасида фармацевтика ва тиббий чиқиндилар, органик қолдиқлар, шунингдек, заҳарли ва радиоактив ифлослантирувчилар бор.

Вазирнинг сўзларига кўра, барча тоифалар ҳудудлар бўйича тақсимланиб, тажриба тариқасида уларни утиллаш ва қайта ишлаш технологиялари жорий этилади. Хусусан, Тошкентда қурилиш чиқиндиларини қайта ишлаш учун 270 миллион доллар, Самарқанд вилоятида эса электрон чиқиндиларни қайта ишлаш учун тахминан 18,5 миллион доллар инвестиция жалб қилиш режалаштирилган. Кейинчалик ушбу тажриба бутун мамлакат бўйлаб жорий этилади.

Туманлар миқёсида ҳар бир вилоятда битта туман замонавий чиқинди йиғиш ва олиб чиқиш тизимини жорий этади. Бунинг учун замонавий кичик ўлчамли транспорт воситалари, жумладан, электроскутерлар ишлатилади, улар чиқиндиларни сортировка ва қайта ишлаш учун қайта юклаш станцияларига етказиб беради.

Вазир чиқиндиларни қайта ишлаш иш ўринлари яратиш бўйича юқори салоҳиятга эга фойдали иқтисодий соҳалардан бирига айланаётганини таъкидлади. Ҳар бир маҳаллада органик чиқиндилардан ўғит ва биогаз ишлаб чиқариш, биогаздан эса электр энергияси олиш йўлга қўйилади.

Чиқиндиларни бошқариш агентлиги директори Шарифбек Ҳасановнинг таъкидлашича, президент олис ҳудудларда компост қайта ишлаш заводларини қуришга розилик берган. Бу корхоналар канализация чиқиндиларини газ ва қишлоқ хўжалиги учун ўғитга айлантиради.

Унинг айтишича, чиқинди чуқурларидан чиқиндилар марказлашган ҳолда бундай объектларга олиб борилади, у ерда аввал газ ажратиб олинади, кейин зарарсиз қолдиқлар ўғит сифатида ишлатилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг