Валюта курслари 29/01/2026
$1 – 12168.98
UZS – 0.34%
€1 – 14588.17
UZS – 1.17%
₽1 – 159.89
UZS – 0.86%
Қидириш
Ўзбекистонда турк капитали иштирокидаги корхоналар сони 2,1 мингтадан ошди

Ўзбекистонда турк капитали иштирокидаги корхоналар сони 2,1 мингтадан ошди

Ўзбекистонда турк капитали иштирокидаги корхоналар сони 2,1 мингтадан ошди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда турк капитали иштирокидаги корхоналар сони ўсишда давом этмоқда.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда Туркия капитали иштирокида жами 2 137 та корхоналар фаолият юритмоқда.

Умумий сондан 496 та компания қўшма корхона шаклида рўйхатдан ўтган бўлса, яна 1 641 та корхона тўлиқ хорижий, жумладан турк капиталига тегишли. Бу кўрсаткичлар турк бизнесининг Ўзбекистон бозорига бўлган барқарор қизиқиши ҳамда Туркиянинг мамлакат иқтисодиётидаги инвестициявий иштирокининг кенгайиб бораётганини акс эттиради.

Турк капитали иштирокидаги корхоналарнинг энг катта қисми Тошкент шаҳрига тўғри келади — 1 305 та.

Тошкент вилоятида бундай корхоналар сони 298 тани ташкил этади. Шунингдек, Самарқанд вилоятида 115 та, Фарғона вилоятида 70 та, Андижон вилоятида 58 та ва Жиззах вилоятида 55 та корхона рўйхатдан ўтган.

Бухоро ва Наманган вилоятларида турк капитали иштирокидаги корхоналар сони 43 тадан. Сурхондарё вилоятида 31 та, Хоразм ва Навоий вилоятларида эса 30 тадан корхона фаолият кўрсатмоқда.

Сирдарё вилоятида 23 та корхона қайд этилган бўлса, Қашқадарё вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида бундай корхоналар сони 18 тадан ташкил этади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг