Валюта курслари 13/01/2026
$1 – 12099.18
UZS – -0.27%
€1 – 14134.26
UZS – 0.07%
₽1 – 153.82
UZS – 0.18%
Қидириш
Ўзбекистонда тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини ислоҳ қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда маъқулланди

Ўзбекистонда тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини ислоҳ қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда маъқулланди

Ўзбекистонда тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини ислоҳ қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда маъқулланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси йиғилишида аҳолига тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмига кирадиган хизматларни кўрсатиш, тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг касбий фаолиятини амалга ошириш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда консептуал жиҳатдан кўриб чиқилди.

Мазкур қонун лойиҳаси билан “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги ва “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги қонунларга бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида қўшимча хизматлар ҳисобланадиган тиббий ёрдам турлари белгиланишини, шунингдек давлат рўйхатидан ўтказилган шахслар тиббиёт ва фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини олишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Яъни, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмидан ортиқча тиббий хизматлар ва бошқа хизматлар қўшимча хизматлар бўлиб, улар пулли асосда амалга оширилиши назарда тутилмоқда. Оилавий шифокорнинг ёки тиббиёт бригадасининг йўлланмасисиз мурожаат қилган фуқароларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам ҳам қўшимча хизмат ҳисобланади. Бундан шошилинч ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш мустасно.

Шунингдек, соғлиқни сақлашни бошқаришнинг инновацион моделини жорий этиш, тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатига олишнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда.

Хусусан, тиббиёт ва фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига ўзига тиббиёт соҳасида, олий ёки касбий таълим олганлик тўғрисидаги диплом берилган ва давлат рўйхатидан ўтказилган шахслар эга бўлиши белгиланмоқда. Бунда тиббиёт соҳасида олий ёки касбий таълим тўғрисидаги диплом берилганда якуний давлат аттестациясининг натижасига мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказилади.

Мажлисда қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аҳолининг юқори сифатли тиббий хизмат олиш ҳуқуқларини самарали таъминлашга, соғлиқни сақлашни бошқаришнинг инновацион моделини жорий этишга, қонунчилик ва малака талабларига мос келмайдиган шахсларнинг тиббий ҳамда фармацевтик фаолият билан шуғулланишининг олдини олишга хизмат қилиши таъкидланди.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг