Ўзбекистонда «Тартибга солиш қумдони» фаолияти қоидалари янгиланди

Ўзбекистонда «Тартибга солиш қумдони» фаолияти қоидалари янгиланди

Ўзбекистонда «Тартибга солиш қумдони» фаолияти қоидалари янгиланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Адлия вазирлиги Миллий истиқболли лойиҳалар агентлиги директори томонидан капитал бозорида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги буйруқни давлат рўйхатидан ўтказди.

Мазкур ўзгартишлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 декабрдаги ПФ-254-сонли «Капитал бозорида инвестиция муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони нормаларини амалга оширишга қаратилган бўлиб, қумсандуқ салоҳиятини ошириш ва иштирокчилар имкониятларини кенгайтиришни назарда тутади.

Асосий янгиликлардан бири — иштирокчилар доирасининг кенгайтирилиши ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахслар учун "Тартибга солиш қумдони"да иштирок этиш имконияти яратилди.

Шунингдек, инфратузилма институтлари иштирокини соддалаштириш: “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” АЖ ва “Тошкент” РФБ қўшимча рўйхатдан ўтмасдан "Тартибга солиш қумдони" доирасида операцияларни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлди.

Инструментлар ва операциялар рўйхати ҳам кенгайтирилди. Маҳаллий эмитентларнинг қимматли қоғозлари бўйича депозитар тилхатларни чиқариш учун шарт-шароитлар яратилди.

Шу билан бирга, кастодиал хизматлар ва номинал сақловчи хизматларини кўрсатиш, шу жумладан маҳаллий эмитентлар ва инвестиция фондларига хизмат кўрсатиш, шунингдек бенефициар алмашмаган ҳолда қимматли қоғозларнинг FOP ўтказмаларини амалга ошириш имконияти яратилди ва улар солиққа тортилмайди.

Номинал сақловчи томонидан акциядорлар ҳуқуқларини ишончномасиз амалга ошириш. Маҳаллий эмитентлар томонидан хорижий валютада корпоратив облигациялар чиқаришга руҳсат берилди. Хорижий қимматли қоғозларни ички бозорга киритиш ташкил этилади.

Инвесторлар ва капитал бозори иштирокчилари ишончини ошириш мақсадида "Тартибга солиш қумдони" режимининг амал қилиш муддати бўйича чеклов бекор қилинди.

Қабул қилинган ўзгартишлар янги молиявий инструментларни жорий этиш ва синовдан ўтказиш учун янада мослашувчан ва барқарор муҳит яратиш, маҳаллий иштирокчилар иштирокини кенгайтириш, шунингдек халқаро капитал бозорларига интеграцияни янада чуқурлаштиришга қаратилган.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг