Валюта курслари 24/06/2025
$1 – 12410.99
UZS – -0.69%
€1 – 14237.89
UZS – -1.16%
₽1 – 158.38
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 24/06/2025 Ўзбекистонда сўнги маълумотларга кўра чигирткага қарши кураш доирасида 500 минг гектардан ортиқ майдонда иш олиб борилди

Ўзбекистонда сўнги маълумотларга кўра чигирткага қарши кураш доирасида 500 минг гектардан ортиқ майдонда иш олиб борилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда чигиртка ҳужумига қарши кузатув ва кимёвий кураш чора-тадбирлари изчил давом этмоқда. Бу ҳақда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги маълум қилди.

Маълумотларга кўра, жорий йилда зараркунандаларнинг популяциясини кузатиш ишлари 885,9 минг гектар ерда амалга оширилди. Шундан 524,9 минг гектар майдонда чигиртка тарқалиши қайд этилган. Зарарланган ерларнинг 515,8 минг гектарида кимёвий ишлов бериш ишлари олиб борилди.

Асосий ишлар: Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Навоий ва Тошкент вилоятларида саксаулли букри чигирткасига қарши курашишга қаратилган.

Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Наманган, Фарғона, Хоразм ва Бухоро вилоятларида эса асосий зарарланган ҳудудлар аллақачон локализация қилинган ва йўқ қилинган.

Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати куну-тун иш режимида фаолият юритмоқда. Кимёвий ишлов бериш асосан эрталаб ва кечқурун амалга оширилмоқда, чунки ушбу пайтда препаратлар самараси юқори бўлади. Кундузи эса мониторинг ўтказилиши йўлга қўйилган,

Аҳоли чигиртка тарқалишини кўрган тақдирда, бу ҳақда қуйидаги рақамлар орқали хабар беришлари мумкин:

Қисқа рақам: 1288

Стационар телефон: (71) 202−10−00

Агентлик таъкидлашича, барча тадбирлар, жумладан препаратлар ва кимёвий ишлов бериш ишлари мутлақо бепул амалга оширилади.

Прогнозларга кўра, 2025 йилда чигиртка тарқалиши мумкин бўлган ерлар майдони 608 минг гектардан ошиб кетиши мумкин.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг