Валюта курслари 25/08/2025
$1 – 12357.09
UZS – -0.46%
€1 – 14330.52
UZS – -0.95%
₽1 – 153.49
UZS – -0.88%
Қидириш
Иқтисод 25/08/2025 Ўзбекистонда шифобахш ўсимликлар асосида дори воситалари ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда шифобахш ўсимликлар асосида дори воситалари ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилнинг 22 август куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Хитойнинг Henan Qingmaitong Biotechnology компанияси ижроия президенти Сун Вен билан учрашув ўтказди.

Учрашувда:

ҳар икки томон ўз фаолияти ва йўналишлари билан таништирди;

компаниянинг Ўзбекистонда доривор ўсимликлар асосида дори воситалари ишлаб чиқариш ва МДҲ, Европа бозорига чиқиш режалари муҳокама этилди;

herbal planting (доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш) бўйича маҳаллий тадбиркорлар учун тренинглар ташкил этиш таклифи илгари сурилди.

Агентлик директори А.Азизов ушбу ташаббусларни қўллаб-қувватлаб, компанияга институционал кўмак кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг