Ўзбекистонда қимматли қоғозлар бозори қарийб 70 бараварга ўсди: май ойида айланма 4,79 трлн сўмга етди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ҳисобот oйи якунларига кўра, савдоларнинг умумий ҳажми 4,79 трлн сўмни (371,25 млн доллар) ташкил этиб, 2024 йилнинг май ойига нисбатан 4,72 трлн сўмга ёки 70 баробарга ошган. Бу ҳақда "Тошкент" РФБ хабар берди.
Шубилан бирга, 726,91 млрд сўми (56,28 млн доллар) ёки битимлар ҳажмининг 15,17 фоизи биржа котировкалаш варағига киритилган қимматли қоғозлар билан тузилган битимларга тўғри келди. Савдо ҳажмнинг қолган қисми листингдан ташқари савдо майдончаси (ЛТСМ) битимларига тўғри келди.
Биржа савдо майдончаларидаги битимларнинг умумий сони 23 396 тани ташкил этиб, бу 2024 йилнинг май ойига нисбатан 19 474 тага ёки 45,43 фоизга камайди. Шундан 19 158 та битим Биржанинг биржа котировкалаш варағига киритилган қимматли қоғозлар билан, 4 238 табитим эса листингдан ташқари савдо майдончасида амалга оширилган.
Ўртача кунлик савдо ҳажми 228,17 млрд сўмни (17,68 млн доллар), ўртача кунлик битимлар сони эса 1 114 тани ташкил этди.
Ойякунига кўра, UCI индекси 1,16% фоизга ошиб, 659,91 пунктни ташкилэтди
Акциялар бозоридаги савдолар ҳажми 657,85 млрд сўмни (50,94 млн доллар) ташкил этиб, 2024 йилнинг май ойига нисбатан 649,23 млрд сўмга ёки 76 баробарга ўсди. Шу ўринда, савдоларнинг асосий ҳажми (625,40 млрд сўм) Free of Payment (FoP) платформасига тўғри келди.
Акциялар бозорида савдоларнинг ўртача кунлик ҳажми 31,33 млрд сўмни (2,43 млн доллар) ўртача кунлик битимлар сони эса 865 тани ташкил этди.
Ой якунига кўра, акциялар бозорининг капиталлашуви 5,73 трлн сўмга ёки 2,36 фоизга ошиб, 248,31 трлн сўмни (19,45 млрд доллар) ташкил этди. Эркин муомалада бўлган (free float) акцияларнинг бозор капиталлашуви 4,07 трлн сўмни (318,44 млн доллар) ташкил этди.
Ой якунига кўра, акция эмитентларининг 135 та инструментлари Биржа котировкалаш варағида мавжуд эди
Корпоратив облигациялар бозорида савдолар ҳажми 69,05 млрд сўмни (5,34 млн доллар) ташкил этиб, 2024 йилнинг май ойиганисбатан 18,00 млрд сўмга ёки 35,26 фоизга ўсди.
Облигациялар бозорида савдоларнинг ўртача кунлик ҳажми 3,29 млрд сўмни, ўртача кунлик битимлар сони 47 тани ташкил этди. Биржа котировкалаш варағига киритилган облигацияларнинг бозор қиймати 1,5 трлн сўмни (113,94 млн доллар) ташкил этди.
Ой якунига кўра, облигация эмитентларининг 18 та инструментлари Биржа котировкалашварағида мавжуд эди
Ой охирида биржа котировкалаш варағида 102 та эмитентнинг 153 та инструментлари мавжуд эди.
Ой якунига кўра, Биржанинг листингдан ташқари савдо майдончасида 4 238 та битим тузилиб, ўтган йилнинг май ойига нисбатан 4,76% га пасайди.
Савдолар ҳажми 4,06 трлн сўмни (314,98 млн доллар) ташкил этиб, бу ўтган йилнинг май ойига нисбатан 478 баробар кўпайди.
103 та эмитентнинг қимматли қоғозлари битимлар объекти бўлди.