Валюта курслари 24/10/2025
$1 – 12129.33
UZS – 0.23%
€1 – 14061.53
UZS – 0.21%
₽1 – 149.17
UZS – 0.78%
Қидириш
Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбалари электр энергиясининг 23 фоизини таъминламоқда

Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбалари электр энергиясининг 23 фоизини таъминламоқда

Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбалари электр энергиясининг 23 фоизини таъминламоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил бошидан буён Ўзбекистонда қуёш ва шамол электростанциялари 9 миллиард кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарди.

Гидроэлектростанциялар ишини ҳам ҳисобга олганда, “яшил” энергиянинг умумий ҳажми 14,5 миллиард кВт·соатга етди. Шу тариқа, мамлакатдаги умумий электр энергияси ишлаб чиқаришнинг деярли тўртдан бир қисми — 23 фоизи — қайта тикланувчи энергия манбалари ҳиссасига тўғри келмоқда.

Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, 22 октябрь соат 19:00 ҳолатига кўра, йил бошидан буён қуёш ва шамол электростанциялари томонидан ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажми 9 миллиард кВт·соатни ташкил этган.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда жами қуввати 4 682 мегаватт бўлган 12 та қуёш фотоэлектр станцияси ва 5 та шамол электростанцияси фаолият кўрсатмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР