Ўзбекистонда пахта уруғи нархи ва таъминоти назоратда

Ўзбекистонда пахта уруғи нархи ва таъминоти назоратда

Ўзбекистонда пахта уруғи нархи ва таъминоти назоратда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ижтимоий тармоқлар, жумладан Telegram ва Facebook орқали келиб тушган пахта уруғларининг нархи ва етказиб бериш муддатлари бўйича мурожаатларга изоҳ берди.

Идора таъкидлашича, мазкур масала давлат раҳбарининг топшириқлари ва амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида тартибга солинади.

Хусусан, Президент фармонлари ва Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 20 мартдаги қарорига мувофиқ, импорт қилинган уруғлар нархи бир килограмм учун 45 000 сўмдан ошмаслиги керак. Шунингдек, Пахтачилик кенгаши томонидан импортёрлардан ушбу талабларга риоя қилиш бўйича кафолатлар олинган.

Шу билан бирга, вазирлик ҳудудлардан келиб тушаётган маълумотлар ва фуқаролар мурожаатларини ўрганмоқда. Айрим ҳолатларда уруғларни белгиланган нархдан юқори сотиш ёки ўз вақтида етказиб бермаслик ҳолатлари аниқланган.

Ушбу ҳолатлар юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда, ҳар бир ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилади ва қонунбузарларга нисбатан қатъий чоралар қўлланилади.

Қўшимча равишда, олдиндан тўловни амалга оширган фермерларга уруғларни ўз вақтида етказиб бериш устидан назорат кучайтирилди.

Вазирлик фуқаролар ва фермерлар мурожаатларини бундан буён ҳам синчиклаб ўрганишини ҳамда ҳар бир асосли ҳолат бўйича белгиланган тартибда чоралар кўрилишини таъминлашини маълум қилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг