Ўзбекистонда оилавий корхоналар сони 38 мингтадан ошди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда оилавий корхоналар сони ортиб бормоқда. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 июль ҳолатига кўра мамлакатда 38 234 та оилавий корхона фаолият юритмоқда. Бу йил бошига нисбатан 1 969 тага кўпдир.
Энг кўп оилавий корхоналар савдо соҳасида ишлайди — 15 264 та. Саноат соҳасида 8 703 та, яшаш ва овқатланиш хизматлари соҳасида эса 7 303 та оилавий корхона фаолият юритмоқда.
Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжаликлари соҳасида 2 649 та, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида 646 та, транспорт ва сақлаш соҳасида 354 та, қурилиш соҳасида 299 та, ахборот ва алоқа соҳасида 245 та оилавий корхона рўйхатдан ўтказилган. Қолган бошқа соҳаларда эса 2 771 та корхона фаолият олиб бормоқда.