Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистонда кунгабоқар ёғи импорти деярли икки баробарга ошди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йил январь–август ойларида Ўзбекистонга 163,4 минг тонна кунгабоқар ёғи импорт қилинган бўлиб, унинг умумий қиймати 163,1 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Импорт учта мамлакатдан амалга оширилган.
Саккиз ой давомида кунгабоқар ёғи импорти ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб икки баробарга — 79,4 минг тоннага кўпайган.
Ўзбекистонга кунгабоқар ёғини етказиб берувчи асосий давлат бўлиб Қозоғистон қолмоқда — жами 163,3 минг тонна мана шу мамлакат ҳиссасига тўғри келган. Россиядан 111,6 тонна ва Грузиядан 0,1 тонна маҳсулот олиб кирилган.