Валюта курслари 19/03/2026
$1 – 12178.85
UZS – 0.41%
€1 – 14053.18
UZS – 0.6%
₽1 – 146.54
UZS – -0.98%
Қидириш
Ўзбекистонда криптоактивлар айланмаси $2 млрддан ошди

Ўзбекистонда криптоактивлар айланмаси $2 млрддан ошди

Ўзбекистонда криптоактивлар айланмаси $2 млрддан ошди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда криптоактивлар айланмаси 2025 йил якунларига кўра 2 миллиард доллардан ошди. Бу ҳақда 18 март куни Итиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ИЛМА) директорининг биринчи ўринбосари Вячеслав Пак маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, ўтган йили регулятор 3–4 та хорижий криптоплатформага жарима солган. Барча компаниялар жарималарни тўлашга рози бўлган, бироқ ўз номларини ошкор этмасликни сўраган.

2025 йилда ИЛМА 3 мингдан ортиқ ресурсни, жумладан ноқонуний криптоплатформалар, маркетплейслар, букмекерлик конторалари ва онлайн-казиноларни блоклашни сўраган ҳамда тегишли маълумотларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборган.

Аввалроқ, 2024 йил баҳорида Вячеслав Пак мамлакатда криптоактивлар айланмаси жадал ўсиб бораётганини таъкидлаб, ўша пайтда бу кўрсаткич 1 миллиард доллардан ошганини маълум қилган эди.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 21 та криптохизмат кўрсатувчи провайдер фаолият юритмоқда: 12 та криптодўкон, 6 та криптодепозитарий ва 3 та криптобиржа. Ушбу соҳа 207 та иш ўрни яратилишини таъминлади.

Соҳа ишга туширилганидан бери провайдерлар 663 691 нафар мижозни рўйхатдан ўтказган бўлиб, уларнинг 661 850 нафари мамлакат резидентлари ҳисобланади.

2022–2025 йиллар давомида компаниялар 107 миллиард сўмдан ортиқ тўловларни амалга оширган, шундан 79 миллиард сўм давлат божлари, 28 миллиард сўм эса ойлик йиғимлар ҳиссасига тўғри келади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг