Валюта курслари 30/05/2025
$1 – 12768.26
UZS – -0.49%
€1 – 14400.04
UZS – -0.98%
₽1 – 162.63
UZS – 0.97%
Қидириш
Иқтисод 29/05/2025 Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган паррандачилик маҳсулотлари Британия бозорига етказиб бериш масалалари муҳокама қилинмоқда

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган паррандачилик маҳсулотлари Британия бозорига етказиб бериш масалалари муҳокама қилинмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Британия паррандачилик кенгаши ижрочи директори Ричард Гриффитс билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда, шунингдек, наслли парранда етиштириш бўйича дунёдаги энг илғор компаниялардан бири – "Aviagen Group"нинг Британия офиси раҳбари Блейк Уилямсон онлайн тарзда иштирок этди.

Ричард Гриффитснинг таъкидлашича, Кенгашга аъзо компаниялар Британияда парранда гўшти ишлаб чиқаришнинг 2/3 қисмини қоплайди. Улар мазкур йўналишдаги бутун озиқ-овқат занжирини қамраб олган: наслчилик, инкубация, парвариш, сўйиш, қайта ишлаш ва қадоқлаш. Соҳада 35 мингдан ортиқ иш ўрни мавжуд. Британия компаниялари айниқса зотдор, насл олинадиган товуқлар етиштиришда ва дунё бўйлаб етказиб беришда етакчи ҳисобланади.

Музокаралар чоғида Британия бозорига Ўзбекистондан паррандачилик маҳсулотларини етказиш, мамлакатимизга зотдор паррандалар импортини енгиллаштириш, сертификатлаш тизимларини жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

Соҳадаги илғор тажриба ва "ноу-хау"лар билан яқиндан танишиш мақсадида Британиядаги етакчи ишлаб чиқарувчилар билан ўзаро ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг