Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +32 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +32 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +32 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзгидромет маълумотига кўра, сешанба куни ва иш ҳафтаси охиригача Ўзбекистоннинг кўп қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво кутилмоқда.

Кичик ёғингарчиликлар, жумладан қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқлар фақат 26 март куни ва 27 мартга ўтар кечаси Бухоро ва Навоий вилоятларида, шунингдек тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кузатилиши мумкин. Баланд тоғли ҳудудларда ёмғир қор билан аралаш ёғиши кутилмоқда.

Ҳаво ҳарорати кечаси +10…+15 даражани, кундузи эса +23…+28 даражани ташкил этади.

Мамлакатнинг шимолий ва жанубий чўл ҳудудларида айрим жойларда ҳаво +30…+32 даражагача исиши мумкин.

Шамол тезлиги секундига 7–12 метрни ташкил этади, айрим жойларда 13–18 метргача кучайиши, айрим ҳудудларда эса чанғ бўронлари кузатилиши мумкин.

Пойтахт Тошкент шаҳрида ёғингарчиликсиз об-ҳаво прогноз қилинмоқда. 24–26 март кунлари кундузги ҳарорат +23…+26 даражани ташкил этади, 27 март куни эса +27…+29 даражагача кўтарилади. Кечаси ҳаво +10…+15 даражагача илиқ бўлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг