Ўзбекистонда газ саноатини рақамлаштириш муҳокама қилинди

Ўзбекистонда газ саноатини рақамлаштириш муҳокама қилинди

Ўзбекистонда газ саноатини рақамлаштириш муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Eysasoft Holding Ltd” компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбарияти ҳамда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ бошқаруви раиси М. Ходжаев иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида газ таъминоти соҳасини модернизация қилиш доирасида автоматлаштириш, рақамлаштириш ҳамда сунъий интеллект технологияларини кенг жорий этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Томонлар мазкур йўналишда инновацион ечимларни самарали жорий этиш ҳамда тармоқ бошқарувини янги босқичга олиб чиқиш имкониятларини алоҳида қайд этдилар.

Газ йўқотишларини камайтириш мақсадида ақлли газ ҳисоблагичлари ҳамда газ тармоғи ўлчаш воситаларидан фойдаланган ҳолда миллий интеллектуал газ ҳисобини юритиш инфратузилмасини (Advanced Metering Infrastructure — AMI) йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди.

“Eysasoft Holding Ltd” компанияси мазкур лойиҳани молиялаштириш юзасидан илғор халқаро тажрибага асосланган комплекс молиявий моделларни тақдим этди. Таклиф этилган ёндашув лойиҳани йирик капитал харажатларисиз амалга ошириш механизмлари кўриб чиқилди.

Тақдимот жараёнида пилот лойиҳани ишга туширишни жадаллаштириш, уни босқичма-босқич амалга ошириш механизмлари ҳамда техник ва ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Шу билан бирга, лойиҳани Жамият фаолиятига ижобий таъсирини таъминлаш мақсадида уни ҳар томонлама ўрганиш ва амалга ошириш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.

Лойиҳа доирасида газ таъминоти тизимидаги йўқотишларни камайтириш, ресурслардан самарали фойдаланишни таъминлаш ҳамда замонавий дастурий таъминот ечимларини жорий этиш орқали соҳанинг иқтисодий самарадорлигини ошириш кўзда тутилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг