Ўзбекистонда фуқаролар хабардорлигисиз кредит расмийлаштиришга тақиқ қўйадиган реестр ишга туширилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 6 июндан бошлаб Ўзбекистонда фуқароларни кредит фирибгарлигидан ҳимоя қилишга қаратилган янги хизмат жорий этилди.
Кредит бюроси — "Кредит-ахборот таҳлилий маркази" (КИАТС) маълумотига кўра, энди жисмоний шахслар ўз хоҳишига кўра махсус реестрга маълумот киритишлари ёки чиқаришлари мумкин. Ушбу реестр орқали уларнинг розилигисиз улар номидан кредит расмийлаштирилиши тақиқланади.
Бу янгилик фуқароларга ўз розилигисиз номларига кредит олиниши билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш имконини беради.
Хизматдан фойдаланиш учун кредит бюросига бепул ариза топшириш кифоя — шундан сўнг фуқаро автоматик равишда махсус реестрга киритилади.
Яқин кунларда ушбу хизмат Давлат хизматлари марказлари ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали ҳам фаол бўлади.
Бундан буён барча банклар, микромолия ташкилотлари ва бошқа кредит муассасалари ҳар қандай кредит шартномаси расмийлаштирилишидан олдин қарз олувчи ушбу рўйхатда бор-йўқлигини текшириши шарт. Бу хизмат аҳолининг шахсий маълумотлари ва молиявий хавфсизлигини ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора сифатида хизмат қилади.