Ўзбекистонда фермерлар учун "Менинг томорқам" платформаси ишга туширилди
Ўзбекистонда фермерлар учун "Менинг томорқам" платформаси ишга туширилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Uzagrostar xolding” компанияси ҳамда “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ ҳамкорлигида “Менинг томорқам” платформасининг тақдимоти ўтказилди.
Тадбир аввалида “Uzagrostar xolding” муассислигидаги ихтисослашган компаниялар томонидан ҳудудларда амалга оширилаётган замонавий лойиҳалар акс этган видеоролик намойиш этилди.
Тадбирда “Узагростар холдинг” компанияси директори Ф. Мухиддинов ҳамда “Бизнесни тивожлантириш банки” бошқаруви раиси ўринбосари Н. Аббосов сўзга чиқиб, янги платформанинг имкониятлари ва аҳамияти тўғрисида маълумот берди.
Таъкидландики, мазкур платформа давлатимиз раҳбарининг қарори асосида, аграр йўналишда фаолият юритувчи фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ҳамда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ишлаб чиқилган.
Тадбир доирасида “Uzagrostar xolding” қошидаги “Агростар консалтинг” ҳамда ихтисослашган компаниялар томонидан тадбиркорлар билан ҳамкорликда тайёрланган миллий бренд остидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмаси ҳам бўлиб ўтди.