Валюта курслари 14/10/2025
$1 – 12149.55
UZS – 0.07%
€1 – 14087.40
UZS – 0.24%
₽1 – 150.44
UZS – 0.69%
Қидириш
Ўзбекистонда AI соҳаси мутахассисларини тайёрлашга ихтисослашган илк мактаб фаолияти бошланди

Ўзбекистонда AI соҳаси мутахассисларини тайёрлашга ихтисослашган илк мактаб фаолияти бошланди

Ўзбекистонда AI соҳаси мутахассисларини тайёрлашга ихтисослашган илк мактаб фаолияти бошланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда Yandex ML School’нинг биринчи ўқув йили учун талабалар қабул қилинди — бу республикада AI соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлашга қаратилган илк ихтисослашган таълим марказидир. Йўналишлар қаторига машинали ўқитиш, математик моделлаштириш ва маълумотлар таҳлили киради. Дастурга тахминан 3000 та ариза келиб тушди, улар orasidan танлов натижасида 31 нафар талабагина қабул қилинди. New Uzbekistan University ушбу лойиҳанинг академик ҳамкоридир.

Дастур талабалар ва ёш мутахассислар учун мўлжалланган бўлиб, шу ҳафта старт олди. Таълим тўлиқ бепул ва икки семестрлик интенсив тайёргарликни ўз ичига олади. Қабул жараёнида номзодлар онлайн тест ва шахсий суҳбатдан ўтишлари лозим бўлди. Ўқув дастури Yandex’нинг Маълумотлар таҳлиллаш мактаби (МТМ) билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган бўлиб, у назарий билимларни чуқур ўзлаштириш ва уларни амалда қўллашга йўналтирилган. Дарсларни халқаро тажрибага эга мутахассислар ҳамда Ўзбекистоннинг етакчи ОТМлари ўқитувчилари олиб боради.

Yandex ML School’даги ўқув жараёни математика, статистика, алгоритмлар ва машинали ўқитиш каби фундаментал фанларни қамраб олади. Дарслар амалиётга йўналтирилган бўлиб, талабалар реал соҳавий масалаларни ҳал қилади, амалий лойиҳаларда иштирок этади, устозлардан мунтазам фикр-мулоҳаза олади, воркшоплар ва индустриал уикендларда қатнашади. Таълим тўлиқ инглиз тилида олиб борилади, бу эса талабаларга халқаро манбалардан фойдаланиш имконини бериб, уларнинг жаҳон меҳнат бозоридаги рақобатбардошлигини оширади. Ўқиш юкламаси ҳафтанинг 20–30 соатини ташкил этади, шу жумладан кечки лекциялар ва мустақил иш вақтини ҳам ўз ичига олади.

Yandex ML School’нинг очилиши компаниянинг Ўзбекистонда технологик таълимни ривожлантиришга қаратилган стратегиясининг давомидир — у мактаб ўқувчилари учун дастурлардан тортиб, информатика ўқитувчилари учун курслар ва амалдаги мутахассислар учун интенсивларгача бўлган кенг кўламли йўналишларни ўз ичига олади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР