Валюта курслари 31/10/2025
$1 – 12025.22
UZS – 0.29%
€1 – 13969.70
UZS – 0.07%
₽1 – 149.36
UZS – -0.9%
Қидириш
Ўзбекистонда 2025 йилнинг 9 ойида ўғил болалар қизларга нисбатан кўпроқ туғилди

Ўзбекистонда 2025 йилнинг 9 ойида ўғил болалар қизларга нисбатан кўпроқ туғилди

Ўзбекистонда 2025 йилнинг 9 ойида ўғил болалар қизларга нисбатан кўпроқ туғилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида янги туғилган болалар орасида ўғил болалар сони қизларга нисбатан кўпроқ бўлган.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мазкур даврда ФҲДЁ органлари томонидан 664,6 мингта туғилиш ҳолати қайд этилган. Шулардан 343,6 мингтаси (51,7 %) — ўғил болалар, 321 мингтаси (48,3 %) — қиз болалардир.

Яшаш жойи бўйича тақсимланиш натижаларига кўра, шаҳарларда 319,3 минг нафар (48 %) бола, қишлоқ жойларида эса 345,3 минг нафар (52 %) бола дунёга келган.

Кўриб чиқилаётган даврда туғилиш даражаси ҳар минг нафар аҳолига 23,5 нафар боладан тўғри келган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг