Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистонда 2024 йилда 310 минг тоннадон зиёд парранда гўшти ишлаб чиқарилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024 йилда Ўзбекистонда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан тирик вазнда 310,9 минг тонна парранда гўшти ишлаб чиқарилган.
Ушбу ҳажмдан 50,9 минг тоннаси фермер хўжаликларига, 63,9 минг тоннаси деҳқон ва ёрдамчи хўжаликларга, 196,1 минг тоннаси эса қишлоқ хўжалиги фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарга тўғри келади.