Валюта курслари 24/10/2025
$1 – 12129.33
UZS – 0.23%
€1 – 14061.53
UZS – 0.21%
₽1 – 149.17
UZS – 0.78%
Қидириш
Ўзбекистонда 1,9 миллиард сўмлик учта давлат харидлари шартномасида қоидабузарликлар аниқланди.

Ўзбекистонда 1,9 миллиард сўмлик учта давлат харидлари шартномасида қоидабузарликлар аниқланди.

Ўзбекистонда 1,9 миллиард сўмлик учта давлат харидлари шартномасида қоидабузарликлар аниқланди.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари умумий қиймати 1,9 миллиард сўм бўлган учта давлат харидлари шартномасида қоидабузарликларни аниқладилар, деб хабар берди агентлик матбуот хизмати.

Текширувлар давомида энг катта қоидабузарлик, Урганч дзюдо спорт маҳорати мактаби буюртмачилигидаги жами 1,6 млрд сўмлик, Хоразм вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси буюртмачилигидаги 298 млн сўмлик қайд этилган.

Бундан ташқари, Бадиий кўргазмалар дирекцияси буюртмачилигидаги 32,5 млн сўмлик давлат харидларида Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг бир қатор талабларига зид равишда баҳолаш жараёнида қонунбузилишига ҳамда иштирокчилар ўртасида рақобатни чеклаш ҳолатларига йўл қўйилган.

Мазкур ҳолатлар бўйича Агентликнинг тақдимномалари асосида харид комиссиясининг ғолибни аниқлаш ҳақидаги баённомалари бекор қилиниб, қайд этилган давлат харидлари қонунга хилоф равишда ўтказилишининг олди олинди.

Ўрганиш ва таҳлиллар жараёнида тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР