Валюта курслари 18/11/2025
$1 – 12009.92
UZS – -0.25%
€1 – 13933.91
UZS – -0.42%
₽1 – 147.80
UZS – -0.92%
Қидириш
Ўзбекистон йилига 50 та йўловчи вагонлари ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда

Ўзбекистон йилига 50 та йўловчи вагонлари ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда

Ўзбекистон йилига 50 та йўловчи вагонлари ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Келгуси беш йил ичида Ўзбекистон 250 та йўловчи вагонлари ишлаб чиқаришни ва йўлдош шаҳарлар орасида ҳаракат қиладиган 23 та электр поезди харид қилишни режалаштирмоқда. Бу тадбирлар йўловчи ташувларини кенгайтириш мақсадида амалга оширилади.

«Ўзбекистон темир йўллари» бошқарув раиси Зуфар Нарзуллаев "O’zbekiston 24" телеканалига берган интервьюсида, Президент мамлакат йўловчи вагонлари ишлаб чиқариш ҳажмини сезиларли даражада оширишни топширганини маълум қилди.

«Ҳурматли Президентимиз молиявий қўллаб-қувватлаш ҳисобига биздан йиллик ишлаб чиқаришни 40 вагонга эмас, балки 50 йўловчи вагонига етказишни сўради», — деди Нарзуллаев.

Президент ҳузуридаги йиғилишда Ўзбекистонни реконструкция ва ривожлантириш фонди ижроия директори Шуҳрат Вафаев, Вице-премьер, иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Кучкаров ҳамда транспорт вазири Илҳом Маҳкамов иштирок этди.

«Ўзбекистон темир йўллари» раҳбари қайси фонд йўловчи вагонлари ишлаб чиқариш ҳажмини оширишни молиялаштириши ҳақида маълумот бермади.

Эслатиб ўтиш жоизки, 2023 йил июль ойида Президент Ривожлантириш ва реконструкция фонди ҳузурида саноатни ривожлантириш фондини ташкил этишни тасдиқлади. Ушбу фонднинг мақсади саноат лойиҳаларини молиялаштириш ва маҳаллий саноатни қўллаб-қувватлашдан иборат.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг