Ўзбекистон Япониянинг Ishigaki компанияси билан тоғ-кон саноатида ҳамкорликни муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 4 ноябрь куни Тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари Р. Юсупов вазирлик мутасаддилари, «Ўзбекгидрогеология» ДМ, “ГИДРОИНГEО институти” ДМ раҳбарлари билан биргаликда Ишигаки Company Ltd компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди.
Дастлаб Ishigaki Сомпанй вакиллари корхона фаолияти ва технологияси бўйича тақдимот билан таништириб, инновацион ечимлар ва халқаро шериклик тажрибаси ҳақида маълумот бердилар.
Шунингдек, учрашув давомида сувни қайта ишлаш технологияларини Ўзбекистоннинг кончилик ва металлургия корхоналарида жорий этиш, ҳамкорликда илмий-тадқиқот ва инжиниринг лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича фикр алмашилди.