Валюта курслари 18/09/2025
$1 – 12254.27
UZS – -0.25%
€1 – 14516.41
UZS – 0.01%
₽1 – 147.89
UZS – -0.49%
Қидириш
Ўзбекистон ЯИМи 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида 7,2% га ўсди — ЕТБ

Ўзбекистон ЯИМи 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида 7,2% га ўсди — ЕТБ

Ўзбекистон ЯИМи 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида 7,2% га ўсди — ЕТБ

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Евросиё тараққиёт банки (ЕТБ)нинг макроиқтисодий шарҳига кўра, 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 7,2 фоизга ошган.

Банк таҳлилчилари таъкидлашича, ўсиш мамлакат иқтисодиётининг барча асосий тармоқлари жадал ривожланиши, кучли ички истеъмол ва экспорт ҳисобига таъминланган.

Ўзбекистонда инфляция барқарор пасайиш динамикасини намоён этмоқда ва мақсадли кўрсаткичга яқинлашиб бормоқда, бу эса регуляторга ўта қатъий бўлмаган, ўртача талабчан пул-кредит сиёсатини сақлаб туриш имконини бермоқда.

2025 йил март ойидан буён мамлакат Марказий банкининг асосий ставкаси 14 фоиз даражасида ушлаб турилмоқда ва ЕТБ баҳолашича, инфляция босими пасайиши давом этаётган шароитда ушбу даража йил охиригача сақланиб қолади.

ЕТБ қайд этишича, минтақа, жумладан Ўзбекистондаги юқори инвестициявий фаоллик иқтисодий ўсишнинг қўшимча манбаларига айланмоқда.

Ички ва ташқи инвестициялар ўртасидаги мувозанатнинг сақланиши эса иқтисодиётнинг жаҳон конъюнктурасидаги ўзгаришларга мослаша олиш қобилиятини таъминламоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг