Валюта курслари 05/12/2025
$1 – 11963.23
UZS – 0.43%
€1 – 13970.66
UZS – 0.7%
₽1 – 155.35
UZS – 1.28%
Қидириш
Ўзбекистон Хитойда бўлиб ўтадиган AIE Expo 2025 кўргазмасида инвестициялар ва ҳамкорларни жалб қилмоқда

Ўзбекистон Хитойда бўлиб ўтадиган AIE Expo 2025 кўргазмасида инвестициялар ва ҳамкорларни жалб қилмоқда

Ўзбекистон Хитойда бўлиб ўтадиган AIE Expo 2025 кўргазмасида инвестициялар ва ҳамкорларни жалб қилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Хитойнинг Макао шаҳрида AIE Expo 2025 — ақлли технологиялар, электроника, IоТ, робототехника ва саноат автоматизацияси бўйича Осиёдаги энг йирик Форум бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда «Ўзелтехсаноат» уюшмаси раиси Мирзиёд Юнусов Ўзбекистон электротехника ва электроника саноатининг ривожланиш истиқболлари, амалга оширилаётган лойиҳалар ҳамда халқаро ҳамкорлик режаларига оид тақдимот билан иштирок этди.

Форум доирасида йирик компаниялар раҳбарлари билан тор доирадаги учрашувлар, B2B музокаралар ва келгуси қўшма лойиҳалар юзасидан муҳокамалар ўтказилди.

Шунингдек, Expo кўргазмасида дунёдаги машҳур ишлаб чиқарувчиларнинг янги маҳсулотлари ва интеллектуал ечимлари билан яқиндан танишилди.

Мазкур Форум – Ўзбекистон учун технологик интеграция, инвестиция жалб этиш ва электроника саноатини жаҳон бозорларига олиб чиқиш йўлида муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг