Валюта курслари 19/02/2026
$1 – 12132.48
UZS – -0.04%
€1 – 14360.00
UZS – -0.14%
₽1 – 159.09
UZS – 0.61%
Қидириш
Ўзбекистон халқаро экспертлар билан ер ости сувларини комплекс бошқаришни муҳокама қилди

Ўзбекистон халқаро экспертлар билан ер ости сувларини комплекс бошқаришни муҳокама қилди

Ўзбекистон халқаро экспертлар билан ер ости сувларини комплекс бошқаришни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Европа Иқтисодий Комиссияси ташаббуси билан “Сув ресурсларини интеграциялашган бошқарув соҳасида миллий сиёсат мулоқоти” дастурига қўшилиш бўйича Миллий мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Солиқ қўмитаси ҳамда халқаро молия институтлари, донор ташкилотлар ва сув бўйича хорижий эксперт компаниялари вакиллари иштирок этишди.

Тадбирнинг дастлабки қисми “Ер ости сувларини бошқариш” мавзусида ўтди, унда Кон-геология вазирлиги вакили томонидан “Ўзбекистон Республикаси Сув кодексида ер ости сувлари” мавзусида тақдимот қилиниб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ер ости сувлари бўйича халқаро грант лойиҳалари ва тадқиқотлар натижалари юзасидан маълумотлар берилди.

Йиғилиш якунида БМТ қўллаб-қувватлови билан сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш бўйича янги ташаббуслар ва халқаро лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР