Валюта курслари 01/05/2025
$1 – 12920.16
UZS – -0.1%
€1 – 14681.18
UZS – -0.26%
₽1 – 158.61
UZS – 0.21%
Қидириш
Иқтисод 01/05/2025 Ўзбекистон вакили Будапештда бўлиб ўтган ТДТга аъзо мамлакатлар монополияга қарши курашиш органлари раҳбарларининг иккинчи йиғилишида иштирок этди

Ўзбекистон вакили Будапештда бўлиб ўтган ТДТга аъзо мамлакатлар монополияга қарши курашиш органлари раҳбарларининг иккинчи йиғилишида иштирок этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Будапешт шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) аъзо мамлакатлар монополияга қарши курашиш органлари раҳбарларининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мамлакатимизнинг Венгриядаги элчихонаси кўмагида мазкур йиғилишда Ўзбекистон Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раисининг ўринбосари Фаррух Қорабоев иштирок этди.

Фаррух Қорабоев ўз чиқишида Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширилаётган асосий таркибий ислоҳотлар, қулай рақобат муҳитини яратиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида батафсил тўхталди. Маърузада ЖСТга аъзо бўлиш жараёни доирасида амалга оширилаётган адолатли рақобат йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш, хусусан, айрим мутлақ ҳуқуқларни бекор қилиш, шунингдек, монополияга қарши курашиш сиёсатни модернизация қилиш натижасида эришилган натижаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Бундан ташқари, учрашув якунлари бўйича Венгрия томони билан ҳамкорликни, жумладан, илғор тажриба алмашиш ва монополияга қарши курашиш бўйича самарали воситаларини жорий этиш соҳасида ҳамкорликни фаоллаштириш юзасидан келишувга эришилди.

Йиғилиш кун тартиби доирасида сунъий интеллект ёрдамида бозор таҳлили, картель келишувларини аниқлашнинг замонавий усуллари, шунингдек, йиғилишнинг якуний коммюникесини келишиб олиш каби бир қатор долзарб масалалар кўриб чиқилди. Тадбир ТДТ мамлакатлари монополияга қарши курашиш органлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва ҳалол рақобатни ривожлантириш соҳасида қўшма ташаббусларни илгари суриш учун муҳим платформа бўлди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг