Ўзбекистон ва ЮНEСКО Бухоро меросини сақлаб қолиш масаласини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва ЮНEСКО Бухоро меросини сақлаб қолиш масаласини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва ЮНEСКО Бухоро меросини сақлаб қолиш масаласини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 8 апрель куни Парижда ЮНEСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Миллий комиссияси ҳамда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаяне Умерова ЮНEСКО Бутунжаҳон мероси маркази директори Лазар Элунду Ассомо билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистонда бутунжаҳон мероси объектларини сақлаш ва самарали бошқариш соҳасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

Унда асосий эътибор Бухорода қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шу жумладан, “Пойи Калон” мажмуасини реставрация қилиш ва «Шаҳристон» ҳудудида очиқ осмон остидаги археология музейини ташкил этиш, шунингдек, тарихий шаҳарларнинг барқарор ривожланишини таъминлашда Умумжаҳон маданий ва табиий меросни муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенция ва халқаро стандартларга мувофиқ маданий мерос объектларини асраб-авайлаш чора-тадбирларига қаратилди.

Учрашув хулосаларига кўра, маданий мерос соҳасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва қўшма ташаббусларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг