Ўзбекистон ва Япониянинг Sojitz ва JALUX компаниялари Тошкент халқаро аэропортини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Япониянинг Sojitz ва JALUX компаниялари Тошкент халқаро аэропортини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 11 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Илзат Қосимов Sojitz Corporation ҳамда JALUX компаниялари раҳбарияти билан учрашув ўтказди.
«Sojitz Corporation» Япониянинг йирик савдо-инвестиция холдингларидан бири бўлиб, машинасозлик, транспорт, энергетика, саноат ва инфратузилма соҳаларида дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатида лойиҳаларни амалга оширади. «JALUX» эса авиация ва аэропорт инфратузилмасини ривожлантириш, дутй фреэ объектларини бошқариш, авиацион катеринг ҳамда унга туташ хизматлар кўрсатишга ихтисослашган.
Музокаралар давомида Тошкент янги халқаро аэропорти қурилиши лойиҳасини жадаллаштириш билан боғлиқ долзарб масалалар кўриб чиқилди. Давлат-хусусий шериклик (ДХШ) битимини тезлаштириш, шунингдек, аэропорт инфратузилмасини комплекс ривожлантириш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, «JALUX» компанияси Ўзбекистон бозорига кириш ва аэропортларнинг тижорат инфратузилмасини ривожлантириш, жумладан дутй фреэ савдоси, самолётлар учун кейтеринг ва бошқа тегишли хизматларни йўлга қўйиш бўйича режалари билан таништирди. Томонлар амалий ҳамкорликни давом эттириш ҳамда эришилган келишувларни изчил амалга оширишга тайёр эканликларини тасдиқладилар.