Валюта курслари 25/12/2025
$1 – 12067.60
UZS – 0.13%
€1 – 14239.77
UZS – 0.19%
₽1 – 153.71
UZS – 0.0%
Қидириш
Ўзбекистон ва Япония Президент Мирзиёевнинг ташрифидан сўнг стратегик ҳамкорлигини мустаҳкамламоқда

Ўзбекистон ва Япония Президент Мирзиёевнинг ташрифидан сўнг стратегик ҳамкорлигини мустаҳкамламоқда

Ўзбекистон ва Япония Президент Мирзиёевнинг ташрифидан сўнг стратегик ҳамкорлигини мустаҳкамламоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 24 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов Япониянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Кендзи Хиратани қабул қилди.

Учрашувда сўнгги йилларда олий даражадаги мулоқотлар фаоллашиб бораётгани, давлат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари билан икки томонлама ҳамкорлик сифат жиҳатидан юқори босқичга кўтарилгани қайд этилди.

Элчи Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолар экан, Президент Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 18-20 декабрь кунлари Японияга расмий ташрифи икки давлат ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиққанини алоҳида таъкидлади. Япония Ўзбекистонни минтақадаги мустаҳкам стратегик шериклик мавқеида кўришдан манфаатдор, — деди у.

Х. Кендзи Ўзбекистон Республикаси Президентининг Японияга ташрифи муваффақиятли бўлгани, бу ташриф алоқаларнинг янги даврини бошлаб берганлигини қайд этди.

Унинг фикрича, Ўзбекистон етакчисининг “Марказий Осиё + Япония” мулоқотининг биринчи саммитида илгари сурган таклифлари минтақани барқарор ривожлантириш учун жуда муҳимдир.

Ўзбекистон етакчисининг ташриф чоғидаги барча учрашувлари, жумладан, Япония Парламенти раҳбарлари билан мулоқотлари ҳар икки давлат қонунчилик органлари ҳамкорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Мулоқотда дўстлик гуруҳларининг ролини кучайтириш, қонун ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашиш, парламент қўмиталари ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш кун тартибидаги муҳим масалалардан бири эканлиги таъкидланди.

Учрашув дўстона ва конструктив руҳда ўтди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг