Валюта курслари 17/10/2025
$1 – 12160.99
UZS – -0.59%
€1 – 14178.50
UZS – -0.39%
₽1 – 153.92
UZS – -0.59%
Қидириш
Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги аграр алоқалар мустаҳкамланмоқда

Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги аграр алоқалар мустаҳкамланмоқда

Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги аграр алоқалар мустаҳкамланмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Шукуров Япония–Ўзбекистон Ипак йўли жамғармаси (JUSRF) ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги ва минтақавий ривожланиш бўйича ишчи гуруҳ раиси Минагава Ёшитсугу бошчилигидаги Япония бизнес делегацияси билан учрашув ўтказди.

Мулоқотда икки томонлама ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, Япониянинг илғор тажрибасини Ўзбекистон аграр соҳасига жорий этиш ва инвестицион лойиҳаларни амалиётга татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар қишлоқ хўжалиги тармоқларини модернизация қилиш, қайта ишлаш саноатини ривожлантириш ва инновацион ечимларни татбиқ этиш орқали ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувга эришдилар.

Хусусан, Фарғона вилоятида давлат-хусусий сектор ҳамкорлигида ипакчилик соҳасини ривожлантириш, шунингдек Япон технологиялари асосида чой етиштириш, логистика ва «смарт» технологияларни жорий этиш бўйича қўшма ташаббуслар илгари сурилди.

Учрашувда, шунингдек, Тошкент давлат аграр университетида Япон тили ва агротехнологиялар йўналишида кадрлар тайёрлаш, малака ошириш ҳамда тажриба алмашиш дастурларини кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама этилди.

Якунда Алишер Шукуров Япония делегацияси билан белгиланган лойиҳаларни тўлиқ қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди ва бу учрашувни Ўзбекистон аграр соҳасида технология, таълим ва инновациялар уйғунлигига асосланган ҳамкорликнинг янги даври сифатида баҳолади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг