Валюта курслари 20/06/2025
$1 – 12559.26
UZS – -0.47%
€1 – 14413.01
UZS – -0.71%
₽1 – 160.17
UZS – -0.41%
Қидириш
Иқтисод 30/05/2025 Ўзбекистон ва Япония меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга келишиб олди

Ўзбекистон ва Япония меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга келишиб олди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миграция агентлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги вакилларидан иборат делегация Япония Адлия вазири Кэйсуке Судзуки билан учрашди.

Унда, миграция соҳасидаги муносабатларни ривожлантириш, виза расмийлаштиришни соддалаштириш ва жараёнларни рақамлаштириш, Японияга кириш рухсатини олиш муддатини қисқартириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, бу мамлакатда ишлаётган фуқароларимизнинг ҳуқуқий ҳимояси ҳамда ноқонуний миграцияни олдини олиш борасида биргаликда ишлашга келишилди.

Японияда меҳнат фаолиятини олиб бораётган фуқароларимизнинг ноқонуний мақомда бўлмасликлари, талаб даражасида тил кўникмалари бўлиши ҳамда қонунчиликка риоя қилишлари лозимлиги алоҳида айтиб ўтилди.

“Японияда амалга оширилаётган техник стажёрлик дастури ва махсус малакага эга мутахассислар учун енгиллаштирилган виза тизими - ўзбекистонликларнинг мамлакатимизда қонуний ва хавфсиз меҳнат фаолиятини юритиш, юқори маданиятли иш муҳитида тажриба орттириш, салоҳиятини намоён этишлари учун янги имконият яратади”,- таъкидлади Япония Адлия вазири Кэйсуке Судзуки

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг