Ўзбекистон ва Япония келаси беш йил ичида 10 минг нафар ўзбекистонликни ишга жойлаштириш бўйича келишувга эришди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳузуридаги Миграция агентлиги ҳамда “Japan-China-Asia Medical Educational Cultural Exchange General Incorporated Association” (JCAEMCE) ташкилоти билан ҳамкорлик келишуви имзоланиб, “Японияга 10 минг нафар ўзбек мутахассисларни жалб қилиш лойиҳаси”га старт берилди.
Тайёргарлик Ўзбекистонда бошланади:
“Yapon Mahorat Nuri” курслари Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Наманган вилоятларида очилади.
У ерда япон тили, малака имтиҳонларига тайёргарлик ва ишга жойлашиш учун керакли кўникмалар ўргатилади.
Шунингдек, WiseBridge махсус онлайн платформаси орқали Япониядаги бўш иш ўринларини танлаш ва иш берувчилар билан тўғридан-тўғри боғланиш имконияти яратилмоқда. Ушбу платформа 2025 йил июнь ойида фаолиятни бошлайди.
"Ўзбекистон - ёшлар сони жадал ўсиб бораётган, меҳнат бозорида катта салоҳиятга эга мамлакат сифатида Япониянинг меҳнат миграцияси соҳасидаги ишончли ҳамкорларидан бирига айланмоқда", - деди Япония собиқ бош вазири, JCAEMCE ташкилоти раҳбари Yukio Hatoyama.