Валюта курслари 21/11/2025
$1 – 11914.67
UZS – 0.03%
€1 – 13735.23
UZS – -0.36%
₽1 – 148.27
UZS – 0.53%
Қидириш
Ўзбекистон ва Япония иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Япония иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Япония иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 22 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов шу йилнинг октябрь ойида тайинланган Япониянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ҳирата Кендзи билан учрашув ўтказди.

Томонлар Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги муносабатларнинг изчил ривожланаётганини таъкидлаб, савдо-иқтисодий ва инвестициявий йўналишларда ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёрликларини билдирдилар.

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмининг ўсиши ҳамда япон инвестицияларининг Ўзбекистон иқтисодиётидаги улуши ортиб бораётгани қайд этилди.

Япониялик ҳамкорларнинг соғлиқни сақлаш, транспорт, инфратузилма, энергетика ва АКТ соҳаларидаги йирик лойиҳаларда муваффақиятли иштирок этаётгани алоҳида эътироф этилди.

Замонавий тиббиёт объектлари қурилиши, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, телекоммуникация тизимини модернизация қилиш, шунингдек, жами 2 500 МВт қувватга эга қуёш ва шамол электр станцияларини барпо этиш бўйича ташаббуслар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, жорий йил охирига режалаштирилган “Марказий Осиё + Япония” Саммити доирасида икки томонлама тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг