Валюта курслари 01/12/2025
$1 – 11940.95
UZS – 0.32%
€1 – 13814.49
UZS – 0.25%
₽1 – 152.68
UZS – 0.33%
Қидириш
Ўзбекистон ва Хорватия ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Хорватия ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Хорватия ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 28 ноябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Мадраҳимов Хорватиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (ресиденцияси Остона шаҳрида) Рефик Шабанович билан учрашув ўтказди.

Учрашувда сиёсий мулоқотни янада ривожлантириш, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг долзарб масалалари ва истиқболлари муҳокама қилинди. 2026 йил учун қўшма тадбирлар режалари кўриб чиқилди.

Томонлар ўзаро манфаатли ўзбек-хорват алоқаларини кенгайтириш мақсадида яқин ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар, жумладан делегациялар ташрифлари алмашинуви, ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувлар, Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва бошқа тадбирларни ўтказиш юзасидан келишувга эришилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг