Ўзбекистон ва Хитой хайрия тиббиёти ва фармацевтика соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ва Хитой Халқ Республикасининг “Kindness Charity Fund” хайрия фонди вакили Du Jinli билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда томонлар хайрия ва гуманитар ташкилотлар фаолияти, шундай тузилмаларни ташкил этиш механизмлари, шунингдек тиббий хизматлар ва ускуналарни бевосита грантлар асосида тақдим этиш имкониятларини муҳокама қилдилар.
Мулоқот чоғида фармацевтика ва тиббиёт соҳаларида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлик йўналишлари бўйича фикр алмашилди. Шунингдек, ахборот алмашинувини йўлга қўйиш ва ҳамкорликнинг амалий босқичини бошлаш мақсадида турли тиббий ускуналарни синов тариқасида етказиб бериш ташаббуси илгари сурилди.