Валюта курслари 22/08/2025
$1 – 12413.79
UZS – -0.42%
€1 – 14468.27
UZS – -0.34%
₽1 – 154.86
UZS – -0.36%
Қидириш
Иқтисод 22/08/2025 Ўзбекистон ва Хитой темир йўл соҳасидаги янги лойиҳаларни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Хитой темир йўл соҳасидаги янги лойиҳаларни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йил 20 август куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида вазир ўринбосари Илзат Касимов Хитойнинг расмий ва ишбилармон доиралари делегацияси билан учрашув ўтказди. Делегацияга Beijing China Railway Construction Electrification Design & Research Institute директори Ке Димин бошчилик қилди.

Учрашувда Ўзбекистонда темирйўл соҳасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Жумладан, локомотивларни таъмирлаш, техник хизмат кўрсатиш ва ижарага бериш, машинистларни тайёрлаш, дизель локомотивларини модернизация қилиш, электровозлар учун техник ёрдам кўрсатиш, шунингдек, темирйўл инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳаларида ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди. Музокараларда темирйўл соҳасида фаолият юритаётган Хитойнинг уч йирик компанияси – Zhengzhou Gongying Railway Equipment, China Railway Construction Corporation ва Tangshan Baichuan Intelligent Machinery иштирок этди.

Музокаралар якунида Хитой компаниялари билан келгусида янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди. Ушбу келишувлар мамлакатимизда темирйўл инфратузилмасини сифат жиҳатидан янада ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг