Валюта курслари 26/06/2025
$1 – 12531.78
UZS – 0.61%
€1 – 14538.12
UZS – 0.53%
₽1 – 159.82
UZS – 0.92%
Қидириш
Иқтисод 07/05/2025 Ўзбекистон ва Хитой Самарқандда бўлиб ўтадиган Иккинчи минтақалараро форумга тайёргарлик кўрмоқда

Ўзбекистон ва Хитой Самарқандда бўлиб ўтадиган Иккинчи минтақалараро форумга тайёргарлик кўрмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 6 май куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида вазир ўринбосари Илзат Касимов ва Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ю Жун ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилиб, сармоявий соҳада эришилган натижалар сарҳисоб қилинди, жорий йилнинг 1-2 июнь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Иккинчи Ўзбекистон-Хитой ҳудудлараро форумига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди.

Бўлажак тадбирда Ўзбекистон ва Хитойдан 1500 дан ортиқ вакиллар иштирок этиши кутилмоқда. Унинг доирасида Ўзбекистон-Хитой бизнес-форуми, панель мунозаралари, икки давлат миллий маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг