Ўзбекистон ва Хитой рақамли технологиялар ва электрон тижорат соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақамли технологиялар вазири ўринбосари Жамол Махсудов Хитой Халқ Республикасининг Электроника савдо палатаси (СЕСС) Президенти Ван Нинг бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.
Мулоқот чоғида икки томон ўртасида ахборот-коммуникация технологиялари, электрон савдо ва рақамли иқтисодиёт йўналишларида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Дастлаб, меҳмонларга IT Park Uzbekistan фаолияти ва мамлакатда IТ-экотизимни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тақдимот қилинди. Шунингдек, UZINFOCOM маркази фаолияти, электрон ҳукумат тизимларини бошқариш соҳасидаги лойиҳалар таништирилди.
Делегация вакиллари Ўзбекистонда амалга оширилаётган рақамли ислоҳотларга юқори баҳо бериб, электрон тижорат, ахборот технологиялари ва қўшма инновацион ташаббусларда ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдирдилар.
Учрашув якунида икки томон келгусида ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларни кўриб чиқдилар.