Валюта курслари 23/06/2025
$1 – 12496.94
UZS – -0.5%
€1 – 14405.22
UZS – -0.05%
₽1 – 159.38
UZS – -0.49%
Қидириш
Ўзбекистон 20/03/2025 Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик ҳамкорлик янада мустаҳкамланмоқда

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик ҳамкорлик янада мустаҳкамланмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 19 март куни Сенат Раиси Танзила Нарбаева Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Юй Цзюнь бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорлик алоқалари стратегик даражага кўтарилгани алоҳида таъкидланди.

Суҳбат давомида ҳудудлараро алоқалар изчил кенгайиб бораётгани қайд этилди. Шу билан бирга, икки давлатнинг маҳаллий вакиллик органлари ўртасидаги мулоқотни янада ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Томонлар иқтисодиёт, инвестиция, таълим, маданият ва туризм йўналишларида ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтиришга ҳамда парламентлараро мулоқотни фаоллаштиришга келишиб олдилар.

Шунингдек, 2025 йил 5-9 апрель кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеясида Хитой парламенти делегациясининг иштирок этиши юзасидан фикр алмашилди. Хитой томонининг ушбу нуфузли тадбирга катта қизиқиш билдираётгани икки давлат ўртасидаги дўстона алоқаларнинг яна бир ёрқин ифодаси бўлди.

Мазкур учрашув Ўзбекистон-Хитой стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш ва янада ривожлантириш йўлида муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР