Валюта курслари 29/01/2026
$1 – 12168.98
UZS – 0.34%
€1 – 14588.17
UZS – 1.17%
₽1 – 159.89
UZS – 0.86%
Қидириш
Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги парламент ва илмий ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги парламент ва илмий ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги парламент ва илмий ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Р. Ҳакимов, шунингдек, сиёсий партиялар фракциялари раҳбарларининг Хитой Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси аъзоси, Хитой Халқ Республикаси Ижтимоий фанлар академияси Президенти Гао Сян бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида меҳмонларга янги таҳрирдаги Конституция, “Ўзбекистон — 2030” стратегияси доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, парламент фаолиятидаги институционал ўзгаришлар ҳамда қонун ижодкорлиги соҳасида жорий этилаётган янгича ёндашувлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Меҳмон икки мамлакат етакчилари ўртасидаги ўзаро ишонч ва дўстликка асосланган муносабатлар Ўзбекистон — Хитой алоқаларининг барча даражада изчил ривожланишида ҳал қилувчи аҳамият касб этаётганини таъкидлади. Унинг қайд этишича, Президент Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин ўртасидаги мунтазам мулоқотлар бунга ёрқин мисол бўла олади.

Гао Сяннинг қайд этишича, сўнгги йилларда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистон мутлақо янги қиёфа касб этди. Иқтисодиётнинг жадал ривожланиши, аҳоли фаровонлигининг изчил ошиб бориши, шунингдек, Ўзбекистоннинг нафақат минтақада, балки халқаро майдондаги нуфузи мустаҳкамланиб бораётгани давлат раҳбарининг қатъий сиёсий иродасидан далолат беради. Таъкидланганидек, мазкур ислоҳотлар давлат сиёсатида инсон манфаатлари устувор эканини яққол намоён этмоқда.

Шу билан бирга, делегация раҳбари “Янги Ўзбекистон” тараққиёти даврида икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар ҳар томонлама стратегик шериклик даражасига кўтарилгани алоҳида таъкидлади.

Музокаралар давомида Хитой Коммунистик партияси XX съезди IV Пленумининг якунлари ҳамда Хитойнинг 15 беш йиллик режаси доирасида ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича қатор таклифлар илгари сурилди. Жумладан, парламентлараро ва партиялараро мулоқотни чуқурлаштириш, камбағалликка қарши кураш, коррупцияга қарши чора-тадбирлар, рақамли ва “яшил” иқтисодиёт соҳаларида тажриба алмашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шу билан бирга, халқаро ташкилотлар ва кўп томонлама форматлар, жумладан БМТ, ШҲТ ҳамда “Хитой — Марказий Осиё” доирасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Учрашув якунида Хитой томони Ўзбекистоннинг 2025 йил ноябрь ойида ўтказилган “Хитой — Марказий Осиё” сиёсий партияларининг иккинчи мулоқотини муваффақиятли ташкил этишдаги қўллаб-қувватлаши учун миннатдорлик билдирди. Томонлар келгусида ҳам ўзаро ҳамкорликни изчил ривожлантиришга келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг