Валюта курслари 30/05/2025
$1 – 12768.26
UZS – -0.49%
€1 – 14400.04
UZS – -0.98%
₽1 – 162.63
UZS – 0.97%
Қидириш
Иқтисод 14/05/2025 Ўзбекистон ва Хитой энергетика ва инфратузилма соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Хитой энергетика ва инфратузилма соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Ўзбекистон нефть ва гази” халқаро форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов “China Energy Engineering Corporation” (CEEC) компанияси бош директори Ни Чжен билан учрашув ўтказди.

Унда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик шериклик алоқаларини мустаҳкамлаш, хусусан, энергетика, инфратузилма ва саноат соҳаларидаги лойиҳаларни амалга оширишда CEECнинг фаол иштирокини кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.

Томонлар электр энергияси ишлаб чиқариш, қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш, замонавий инжиниринг ва қурилиш технологияларини жорий қилиш соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболларини атрофлича кўриб чиқдилар. Шунингдек, мураккаб технологик иншоотларни қуриш, кадрлар тайёрлаш ва рақамлаштиришни кенгайтириш бўйича ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг