Валюта курслари 19/08/2025
$1 – 12497.19
UZS – -0.4%
€1 – 14597.97
UZS – -0.46%
₽1 – 155.71
UZS – -0.83%
Қидириш
Ўзбекистон 19/08/2025 Ўзбекистон ва Хитой адолат ва инсон ҳуқуқлари бўйича ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Ўзбекистон ва Хитой адолат ва инсон ҳуқуқлари бўйича ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Адлия вазири ўринбосари Ш. Рабиев билан Хитой Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши Миллий қўмитаси аъзоси, Инсон ҳуқуқларини ўрганиш бўйича Хитой жамияти раисининг ўринбосари жаноб С. Сзянго бошчилигидаги делегация ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ш. Рабиев Ўзбекистон ва Хитой ўртасида изчил ривожланиб бораётган ўзаро ҳамкорликни таъкидлаб, мамлакатимизда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ҳақида маълумот берди. Жумладан, адлия ва ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, инсон ҳуқуқлари, ҳуқуқий тарғибот, юридик таълим ва қонуний манфаатларни ишончли ҳимоя қилиш бўйича кўрилаётган чоралар алоҳида қайд этилди.

Жаноб СЗЯН Сзянго самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш Ўзбекистон ва Хитой учун устувор масала эканини таъкидлади.

Меҳмонларга Ўзбекистон Республикасининг янги Конституцияси, инсон ҳуқуқларини мустаҳкамлашга қаратилган миллий қонунчилик нормалари, Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот тақдим этилди.

Учрашув якунида жаноб СЗЯН Сзянго тақдим этилган батафсил маълумотлар учун миннатдорлик изҳор этди. У мазкур ташриф икки томонлама дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини қайд этар экан, келгусида ҳам ўзаро манфаатли йўналишларда ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканлигини билдирди.

Учрашув дўстона ва конструктив руҳда ўтди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг