Валюта курслари 11/02/2026
$1 – 12309.99
UZS – -0.08%
€1 – 14666.12
UZS – 0.35%
₽1 – 159.64
UZS – 0.18%
Қидириш
Ўзбекистон ва Voltalia шамол энергияси ва энергия сақлаш тизимларини ривожлантиришни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Voltalia шамол энергияси ва энергия сақлаш тизимларини ривожлантиришни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Voltalia шамол энергияси ва энергия сақлаш тизимларини ривожлантиришни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 11 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Франциянинг Voltalia компанияси Бош ижрочи директори ўринбосари Ёни Аммар билан учрашди.

Музокаралар давомида қайта тикланувчи энергетика соҳасидаги ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, шамол энергетикасини ривожлантириш ҳамда энергия сақлаш тизимларини жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар ҳамкорликни янада кенгайтириш, қўшма ташаббусларни самарали ва ўз вақтида амалга ошириш, шунингдек, мувофиқлаштириш механизмларини такомиллаштириш юзасидан фикр алмашдилар.

Учрашув якунида стратегик шерикликни мустаҳкамлаш ва конструктив мулоқотни давом эттиришга тайёрлик тасдиқланди.

Voltalia – қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасида лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва бошқаришга ихтисослашган халқаро француз компанияси ҳисобланади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг