Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон ва Вьетнам: парламентлараро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Ўзбекистонга расмий ташриф буюрган Вьетнам Социалистик Республикаси Миллий Мажлиси Раиси Чан Тхань Ман билан учрашди.
Томонлар Ўзбекистон ва Вьетнам ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Мулоқот чоғида икки давлат парламентлари ўртасида мунтазам алоқаларни йўлга қўйиш, икки давлат ёшлар парламентлари ишларини фаоллаштириш зарурлиги таъкидланди.
Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Вьетнам Социалистик Республикаси Миллий Мажлиси ўртасида Ўзаро англашув меморандуми имзоланди.