Ўзбекистон ва Венгрия суд тиббиёти соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар
Ўзбекистон ва Венгрия суд тиббиёти соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Акбар Ташкулов хизмат сафари доирасида Венгрия суд-экспертиза институти директори Мартон Лонтаи билан учрашиб, суд-экспертиза фаолиятини ислоҳ қилиш, соҳага замонавий технологияларни жорий этиш, инфратузилмани модернизация қилишга қаратилган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолияти халқаро стандартлар, жумладан, ISO/IEC 17025 талабларига тўлиқ мувофиқ ташкил этилгани, соҳани рақамлаштириш ва сунъий интеллектни жорий этиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва илмий-тадқиқот салоҳиятини ривожлантириш масалаларига алоҳида урғу берилди.
Марказнинг халқаро эксперт тармоқларида фаол иштирок этиши ҳамда 2028 йилда Самарқанд шаҳрида AFSNнинг 20-йиғилиши ўтказилиши қайд этилди.
Учрашув якунида томонлар Ўзбекистон ва Венгрия суд экспертиза тузилмалари ўртасида меморандум имзолаш орқали амалий ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди.